Ниҳоят! Бугун Англия Премьер-лигаси бошланади! (АНОНС)

0

Бугун, 9 август куни дунёдаги энг кучли чемпионатлардан бири Англия Премьер-лигасининг ҳисоб бўйича 28 мавсуми старт олади. Илк учрашув «Ливерпуль» ҳамда «Норвич» ўртасида ўтказилади.

Мерсисайдликлар сафида ушбу баҳсни жароҳат сабаб Натаниэль Клайн ҳамда Садио Мане ўтказиб юборади. Рақиблардан эса Тим Клозе, Александр Тетти, Луис Томпсон ва Кристоф Циммерманн майдонга туша олмайди.

Юрген Клопп шогирдлари ўтган мавсум АПЛ вице-чемпионига айланишди. «Норвич» эса Чемпионшип ғолибига айланиб, юқори дивизионга кўтарилди.

Бўлажак тўқнашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади ва уни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Ливерпуль» – «Норвич»

00:00 | «Энфилд» ўйингоҳи

loading...