УЕФА талқинига кўра йилнинг энг чиройли голи аниқланди (+видео)

0

УЕФА томонидан йилнинг энг яхши голи учун мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада «Барселона» сардори Лионель Месси ғалаба қозонди. Унинг Европа чемпионлар лигаси ярим финалида «Ливерпуль» (3:0) дарвозасига жаримадан урган голи энг яхши деб топилди.

Шунингдэк, овоз бериш жараёнига қуйидаги футболчиларнинг голлари киритилганди:

Данилу (ПОРТУГАЛИЯ – Сербия 1:1)

Европа чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйини, 2 тур, 25.03.19

Давид Фопала («АПОЛЛОН» – «Лацио» 2:0)

Европа Лигаси, гуруҳ босқичи, 29.11.18

Энцо Мийо (ФРАНЦИЯ – Чехия 6:1)

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати, 1/4 финал, 12.05.19

Нани («Қорабоғ» – «СПОРТИНГ» 1:6)

Европа Лигаси, гуруҳ босқичи, 29.11.18

Педро Родригес («ЧЕЛСИ» – «Славия» 4:3)

Европа Лигаси, 1/4 финал, 18.04.19

Иван Ракитич («Тоттенхэм» – «БАРСЕЛОНА» 2:4)

ЕЧЛ, гуруҳ босқичи, 03.10.18

Криштиану Роналду («ЮВЕНТУС» – «Манчестер Юнайтед» 1:2)

ЕЧЛ, гуруҳ босқичи, 07.11.18

Исмаила Сарр («РЕНН» – «Яблонец» 2:1)

Европа Лигаси, гуруҳ босқичи, 20.09.18

Катержина Свиткова («СЛАВИЯ» – «Бавария» 1:1)

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ, 1/4 финал, 20.03.19