Филиппинда «Денге» вируси туфайли 600 нафардан зиёд одам ўлим топди…

0

 

Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари мамлакатга «Денге» жазаваси хасталиги ёпирилиб келганини айтиб ўтишди. Қисқа вақтнинг ўзида, яъни, шу кунга қадар мамлакат бўйича 600 нафардан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, шу йил январ ойидан то июнга қадар 146 минг киши «Денге» жазаваси юқтирган. Шуларнинг 622 нафари ўлим топди.

Вазирлик раҳбарияти хабарига қараганда, эпидемия муносабати билан Манила шаҳридан тортиб мамлакатнинг жанубий ҳудудлари, Себу оролигача карантинга тушган.

Эслатиб ўтамиз, «Денге» вирусини пашшалар тарқатади. Вирус юқтирган одам иситмаси илкис кўтарилиши, бош оғриғи, бўғимлар оғришидан безовталана бошлайди. Айрим ҳолларда вирус ўлимга олиб боради.

 

 

loading...