Ҳиндистонда кучли шамол ва лой кўчиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди…

0

 

Ҳиндистон жанубида жойлашган Керала штатида кучли гармсел ҳамда лой кўчишлари 35 кишининг умрига зомин бўлди. Бундан ташқари, 30 га яқин одам жароҳат олган, етти киши бедарак йўқолган. 22 минг нафар аҳоли вакиллари хавфсиз жойларга кўчирилган. Тахминларга кўра, 40 киши вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Фалокат сабабли аэропортлар фаолияти якшанба кечки соат 15:00 га қадар тўхтатиб қўйилди. Кучли ёмғир поездлар ҳаракатини тўхтатишга мажбур этди.

Июн ойи охирида Ҳиндистоннинг ғарбий ҳудудларида кучли шамол сел билан бирга келиши натижасида кўплаб аҳоли яшаш пунктлари сув остида қолиб кетганди.