Жанубий Қозоғистон вилоятида эркак 4-5 яшар икки қизалоқнинг номусини булғади… Астағфирилло!!!

0

 

Ҳозирги пайтда қизалоқларнинг иккаласи ҳам касалхонага ётқизилган. Гумондор қўлга олинган. Уни «Янги ҳаёт» қишлоғида қўлга олишди.

Қарангки, қизалоқлардан бири полиция ходимининг қизи бўлган. Айнан у отасига бўлган воқеани айтиб берган. Шу ҳақда қишлоқда яшовчилардан бири ҳам гапириб берди. Унинг айтишича, қизчаларнинг бири шаҳарда яшайди. Жиноят содир этилган куни қишлоқдаги қариндошиникига меҳмон бўлиб келган экан.

Гумондор ҳозир полиция маҳкамасидаги вақтинчалик ушлаб туришга мўлжалланган изоляторда сақланмоқда. Суд уни ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқариши билан тергов изоляторига ўтказилади.

Айтиш жоиз бўлса, педофил яқиндагина армия хизматидан уйга қайтган. Илгари ҳам бир неча марта муштлашиш туфайли полицияга тушиб улгурган экан. Қозоғистонда педофилларнинг жинсий аъзосини жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташлаш ҳақида янги қонун тасдиқланган. Ажаб эмаски, бу педофил ҳам олдинига шундай жазога тортилса ва ундан кейин озодликдан маҳрум этилса.

Астағфирилло!!!