Лукаку дебют ўйинидаёқ покер қайд этди, «Интер» эса жуда йирик ҳисобда зафар қучди (+видео)

0

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Интер» назорат баҳсида Италиянинг қуйи дивизион вакили «Виртус Бергамо» клубига қарши тўқнаш келиб, 8:0 ҳисобида зафар қучди.

«Нерадзуррилар» сафида норасмий дебютини ўтказган ҳужумчи Ромелу Лукаку рақиб дарвозасига тўртта гол уришга муваффақ бўлди. Лукаку жорий ёзда «Манчестер Юнайтед»дан Италияга кўчиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

«Интер» – «Виртус» – 8:0 

Голлар: Лукаку покер, Весино ва Эспозито дубль.