Қирғизистон собиқ раҳбари амалдаги ҳукумат устидан Халқаро аппеляция судига шикоят қилмоқчи…

0

 

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев амалдаги ҳукумат устидан халқаро аппеляция судига мурожаат этади. Шу ҳақда унинг тарафдорларидан бири депутат Ирина Карамушкина расман маълум қилди. Карамушкинанинг айтишича, Атамбаев руҳан тушкунликка тушаётгани йўқ. Саломатлиги ҳам жойида. Ўзига қўйилган айбловларни қатъиян рад этмоқда.

— Атамбаевга нисбатан адолатсизлик қилишди, — деди Карамушкина. — Қуролланган аскарлар, милиция ходимлари ҳужум қилишди. Собиқ президент яшаб турган уйни бомбардимон қилишди. Вайронага айлантиришди. Ваҳоланки, бу уй Атамбаевнинг хусусий мулки. Яна бегуноҳлар жароҳат олди, ўлиб кетди. Буларнинг барчаси учун амалдаги ҳукумат жавоб бериши лозим. Биз ҳозирда аппеляция судига мурожаат тайёрлаяпмиз.