Тошкентда коррупцияга кўпроқ мойил бўлган университет қайси эканини биласизми? (+Фото)

0

Ўзбекистонликлар аноним тарзда пойтахтдаги коррупцияга кўпроқ мойил бўлган ОТМни аниқлаб, Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш нархини айтишди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар қилди.

Qoshni mahalla Telegram-каналида иккита аноним сўров ўтказилди, уларда 50 мингдан ортиқ одам иштирок этган.

Биринчи сўровда обуначилардан қайси ОТМ коррупцияга кўпроқ мойил эканлигини аниқлаш талаб қилинган. Берилган овозлар натижасига кўра, биринчи қаторни Тошкент давлат юридик университети эгаллади. Мазкур ОТМга 10 745 нафар ёки иштирокчиларнинг 31 фоизи овоз берган. Иккинчи ўринни Тошкент давлат иқтисодиёт университети (20 фоиз), учинчи ўринни эса Ўзбекистон Миллий университети (12 фоиз) эгаллаган.

21 мингдан ортиқ одам иштирок этган иккинчи сўров ОТМга ўқишга киришда қанча пора берилгани ҳақида бўлган. Ушбу сўровнинг топ-3талиги қуйидаги кўринишда:

42 фоиз – мен ўқишга киришда пул бермаганман, аммо, пул ёрдамида ўқишга кириш мумкинлигига ишонаман;

30 фоиз – мен ўз билимим ёрдамида ўқишга кирганман;

9 фоиз – $2000-4000.

Қайд этиш жоиз, иккинчи сўровда иштирок этган 6 224 киши (28,7 фоиз) ОТМга ўқишга киришда пул берганларини тан олишган.