Ўзбекистонлик аёл калтакланиб, зўрланди!

0

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси калтакланди ва зўрланди. Бу ҳақда “Невские Новости”га таяниб qalampir.uz хабар берди.

Жорий йилнинг 10 август куни тунги соат 2:00 да Димитров кўчасида 35 ёшли жабрланувчи билан бирга яшовчи шахс ўз таниши билан уни калтаклаб, зўрлаган полицияга қўнғироқ қилган петербурглик Бухарест кўчасида зўрланган аёлни кўрганини айтган.

Воқеа жойига етиб келган участка нозири 35 ёшли аёлни ўзи билан яшовчи 40 ёшли эркак ва унинг 43 ёшли таниши зўрлаганини аниқлаган. Эркакларнинг ҳар иккиси ҳам Ўзбекистондан.

Шифокорлар жабрланувчида кўкрак қафаси ва ёпиқ бош мия жароҳати мавжудлигини аниқлади. Ҳозирда аёл шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти шифохонасига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчилар қўлга олинган, уларга нисбатан эҳтиёт чораси қўллаш масаласи ҳал этилмоқда.