Буюк ҳукмдор  васияти

0

Искандар Зулқарнайн вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

2. Бор бойликлари-жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўрашибди.

Искандар Зулқарнай қуйидаги жавобни берган экан:

1. Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, сўнг одамлар кўришсин ҳар қанча зўр табиб даволай олмади, Аллоҳдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим ҳақ.

2. Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

3-Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан ҳеч қачон чарчаманг.