Жалолов, Абдураимов, Абдурасулов ва яна 7 нафар ўзбекистонлик боксчи Чеченистондаги халқаро мусобақада иштирок этишади

0

19-23 август кунлари Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида бокс бўйича Чеченистон Республикасининг биринчи президенти Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган XI халқаро турнир ташкил этилади. Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Терма жамоа баҳсларда қуйидаги таркибда қатнашади:

-52 кг: Фозилжон Абдумуродов

-60 кг: Шунқор Абдурасулов

-64 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов

-75 кг: Маҳмуд Гаипов

-75 кг: Баҳром Фозилов

-81 кг: Козимбек Мардонов

-91 кг: Мадияр Саидраҳимов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

+91 кг: Обиджон Тоҳиров

Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Илёс Раҳимжонов, Асқар Султонов.

Ўзбекистонлик Бекжон Юсупов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.