Меҳмонга борган ака-укалар жиноятга қўл урди

0

2019 йил 11 август куни соат 16:30ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Қумқишлоқ МФЙда яшовчи 24 ёшли Ш.Х. ва бирга яшовчи акаси 29 ёшли Ф.Х.лар Ўртақўрғон МФЙда яшовчи 23 ёшли  М.Т.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли Ф.Х., уй эгаси М.Т.ни ушлаб турган вақтида Ш.Х. унинг кўкрак ва чап оёқ сон қисмларига пичоқ билан жароҳат етказган. Натижада М.Т. касалхонага ётқизилиб, ака-укалар қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.