Ўзбекистон аёллар дзюдоси тарихида халқаро мусобақада илк олтин медални қўлган киритган спортчига уй совға қилинди (+фото)

0

Урганч шаҳридаги «Ёшлар маркази»да тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда, халқаро спорт ареналарида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган дзюдочи, 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб турнирлар ғолиб ва совриндори Гулноза Матниязованинг маҳорати эътироф этилиб, унга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан икки хонали уйнинг калити топширилди.

Қайд этиш жоизки, Матниязова 2016 йили мамлакатда ўтказилган халқаро Гран-при мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон аёллар дзюдосида тарихида бундай натижага эришган илк спортчига айланганди.