Хорижий кино юлдузлар суратга тушган «Барон-2» фильмининг илк трейлери намойиш қилинди (видео)

0

Режиссёр Рустам Сагдиев томонидан суратга олинган «Барон-2» фильмининг илк трейлери кенг омма эътиборига ҳавола этилди.

Қатор хорижий кино юлдузлар суратга тушган «Барон-2» фильми йилнинг энг кутилаётган премьераларидан бири, десак муболаға бўлмайди. Унда дунёга машҳур актёр Каан Урганжиўғлу ҳам роль ўйнаган бўлиб, бу фильмга бўлган қизиқишни янада ортишига сабаб бўлди.

Каан Урганжиўғлу бу фильмда суратга тушган ягона турк актёри эмас. «Қашқирлар макони» сериали орқали кўплаб ўзбек томошабинига таниш актёрлар Мурат Айдин ва Сефа Зенгин ҳам ушбу фильмда роль ижро этишган.

Шу билан бирга мазкур кинокартинада россиялик таниқли актёрлар Фарҳод Маҳмудов, Сергей Астахов, Игорь Лифанов, Константин Соловьёв, Виктор Вержбицкий, Виктория Толстоганова ва Евгений Атариклар суратга тушган.

loading...