Бугун деярли барча ҳудудларда тест синовлари якунланади

0

Бугунги кунгача аксарият ҳудудларда тест синовлари якунланиб бўлди. Хусусан, 8 август куни Сурхондарё, 10 август куни Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 12 август куни эса Қашқадарё вилоятида тест синовлари якунланди.

Кеча, 13 август куни, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида ҳам тест синовларининг охирги куни ўтказилди.

Бугун қуйидаги 4 та ҳудудда тест синовларининг охирги куни – Қорақалпоғистон, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари.

Тест синовларининг энг охирги куни, эртага – 15 августда Бухоро вилоятида бўлиб ўтади.

Тест синовларининг якуний жавоби тест синовларининг охирги куни ўтказилган кундан бошлаб 1 ҳафта ичида эълон қилинади. Демак, 22 августга қадар якуний тест жавоблари маълум бўлади. Бунда жавоблар айнан 22 августда эмас, олдинроқ чиқиши ҳам мумкин.