Клопп бугунги баҳсни аёл ҳакам бошқариши ҳақида: «Яхши кўринишга ҳаракат қиламан, бўлмаса ойим хафа бўладилар»

0

«Ливерпуль» устози Юрген Клопп «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган Европа Суперкубогини аёл ҳакам бошқаришига муносабат билдирди. УЕФА таснифидаги эркаклар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақалар тарихида илк бора Стефани Фраппар бош рефери сифатида фаолият олиб боради.

«Ўйлашимча, вақти келди. Бибиана Штайнхаус (бошқа бир аёл ҳакам) Германияда ишлаганди. Тарихий воқеликнинг бир бўлаги бўлишимиздан хурсандман. Яхши кўринишга ҳаракат қиламан, бўлмаса ойим хафа бўладилар. Бунақаси илк марта рўй бермоқда, лекин бу муҳим ва ўйлайманки, охиргиси эмас», – дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» – «Челси» баҳси, бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.