Одил Аҳмедов гол урди ва пас берди, «Шанхай СИПГ» эса йирик ҳисобда зафар қучди

0

Хитой Суперлигасининг 23 турида «Шанхай СИПГ» ўз уйида «Тяньцзинь Тэда»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучди. Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедов иккинчи таймнинг бошида захирадан майдонга тушиб, жамоасининг тўртинчи голига ассистентлик қилди ва ўйиндаги сўнгги голни ўзи уришга муваффақ бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг «Шанхай СИПГ» 53 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

«Шанхай СИПГ» – «Тяньцзинь Тэда» – 5:1

«Шанхай» ўйингоҳи.

Голлар: 10 Вэньцзюнь – 1:0, 18 Вагнер – 1:1, 48 Арнаутович – 2:1, 71 Шэнлун – 3:1, 85 Хуэйкан (пас Аҳмедов) – 4:1, 90 Аҳмедов – 5:1.