Қозоғистонда 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгасига ҳукм чиқарилди

0

Қозоғистоннинг Сариағаш туман суди 2018 йилнинг бошида Ақтўбе вилоятида ёнғин туфайли 52 киши ҳалок бўлган автобус эгаси Ордухан Мехтиевга ҳукм чиқарди.

Хабар қилинишича, Мехтиев уч йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳукм билан Мехтиев жазо муддатини минимал хавфсизликдаги жазони ижро этиш муассасасида ўташи белгиланган.

sputniknews-uz.com