Тошкентда қамоқхонадан хавфли жиноятчи қочиб кетди

0

Тошкентда қамоқхонадан хавфли жиноятчи қочиб кетди, дея хабар қилди 7news.uz

Маълум бўлишича, маҳкум 43 ёшли А.О. Тошкентдаги 51- манзил колонияда жазо муддатини ўтаëтган бўлган.

У Жиноят кодексининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») тартибида айбланиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Қизиқ томони, одатда маҳкумларнинг паспорти олиб қўйилади, лекин у қочганда ёнида паспорти бўлгани ҳам таҳмин қилинмоқда.

Маҳкумнинг қочиб кетгани ортидан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қидирув эълон қилинган.