Ўзбекистон Лига Кубоги. «Насаф» мусобақа билан ҳайрлашди, барча ярим финалчиларнинг номи эса маълум бўлди

0

Бугун, Ўзбекистон Лига Кубогидан ўрин олган 1/4 финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«ҚЎҚОН-1912» – «НАСАФ» 1:0

Гол: Шаҳбоз Эркинов 54, – 1:0.

«ДИНАМО» – «АНДИЖОН» 2:1

Голлар: Баҳодир Насимов 65, – 1:0. Баҳодир Насимов 75, – 2:0. Даврон Исоқов 77 – 2:1.

«ПАХТАКОР» – «ШЎРТАН» 3:0

Голлар: Шерзод Аъзамов 50, – 1:0. Достонбек Ҳамдамов 65, – 2:0, Достонбек Ҳамдамов 90, – 3:0

АГМК – «МЕТАЛЛУРГ» 1:0

Гол: Зафар Полвонов 36, – 1:0.

Шу тариқа, мусобақанинг ярим финалига «Қўқон-1912», «Динамо», «Пахтакор» ва АГМК клублари йўл олишди.