Зиёда, Ҳалимахоним, Райҳон ва «Божалар» «запрет»дами? Озодбек Назарбеков жавоб берди

0

Сўнгги кунларда юқорида санаб ўтилган хонанда ва актерларнинг «запрет»га тушгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Ана шу саволга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековдан «Дарё» нашри томонидан интервью олинди.

Хусусан, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, Райҳон Ғаниева, ‘Божалар’ гуруҳининг яккахони Жаҳонгир Позилжонов ва қизиқчи Ҳалимахонимлар запретга тушдими?» мазмунидаги саволга О. Назарбеков қуйидагича жавоб берди.

Санъаткорларнинг фаолиятини чеклаш ёки давом эттириш тўғридан тўғри «Ўзбекконцерт»нинг ваколатида. Айниқса эстраданинг ‘ота ташкилоти’ ‘Ўзбекконцерт’ ҳисобланади, шунинг учун асосий ваколат ‘Ўзбекконцерт’да. Бу санъаткорлар ҳақида ҳеч қаерда расмий равишда ‘Ўзбекконцерт’нинг фалон хулосасига кўра фаолияти тўхтатилди ёки фаолиятдан четлаштирилди, деган ҳеч қандай расмий маълумотим йўқ, – дейди Назарбеков.