«Дадажоним олиб берган шар»

0

Шодликлари бир олам, шаҳд билан шар шишираётган мана бу гўдакка бир қаранг. Чунки бу шарни унга отаси олиб берди. Отанинг бағридек иссиқ тафтли не бор бу дунёда?! Қувончлари бир олам ушбу болакайнинг севинчлари, шодликлари илоё бир умрга татигулик бўлсин, деймиз.

Негаки фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан, ундирувчи М.Мажидованинг фойдасига қарздор С.Мажидовдан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Бюронинг Гулистон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ва тушунтириш ишлари натижасида ушбу оила яна қайта тикланди.

Ҳарчанд уринса-да шишира олмаётган шарини болакай, албатта, дадаси билан биргаликда осмонларга учирсин!