Ўзбекистонда фуқаро қуролни хоҳлаган вақтда қўллаши ва кўча-кўйда кўтариб юришига рухсат бериладими?

0

 ФУҚАРО ҚУРОЛНИ ХОҲЛАГАН ВАҚТДА ҚЎЛЛАШИ МУМКИНМИ?

Қоннунинг 26-моддасида фуқаровий ва хизмат қуролининг қўлланилиши назарда тутилган. Фуқаровий ва хизмат қуролини сақлаш ҳамда олиб юриш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар зарурий мудофаа ҳолатида ёки охирги зарурат ҳолатида ўз ҳаёти ва соғлиғини, бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда мол-мулкни ҳимоя қилиш учун қуролни қўллаши мумкин.
Фуқаровий ва хизмат қуроли қўлланилишидан аввал бу ҳақда ўзига қарши қурол қўлланилаётган шахс аниқ ифодаланган тарзда огоҳлантирилиши керак, бундан шундай огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд қуролнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва қурол эгасининг ҳаётига бевосита хавф туғдирадиган ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно. Бунда зарурий мудофаа ҳолатида қуролнинг қўлланилиши учинчи шахсларга зарар етказмаслиги керак.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан фуқаровий ва хизмат қуролини қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд қуролни қўллаётган шахснинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Фуқаровий ва хизмат қуроли қўлланилган, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишига олиб келган ҳар бир ҳолат тўғрисида қурол эгаси қурол қўлланилган жойдаги ички ишлар органига дарҳол хабар қилиши шарт.
Фуқаровий ва хизмат қуроли қўлланилганлиги натижасида фуқароларнинг соғлиғига зарар етказилган тақдирда, мазкур қурол эгаси баданига шикаст етган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиши, шунингдек уларга имкон қадар қисқа муддатда биринчи тиббий ёрдам берилиши чораларини кўриши шарт.
Фуқаровий ва хизмат қуроли қўлланилганлиги натижасида фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ҳамда мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида ички ишлар органлари дарҳол прокурорга хабар қилади.
Фуқаровий қуролни ов ва спорт билан шуғулланиш учун қўллаш, шунингдек хизмат қуролини қўллаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

3. ҚУРОЛНИ КЎЧА-КЎЙДА КЎТАРИБ ЮРИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИМИ?

Қонунда фуқаровий ва хизмат қуролини олиб юриш билан боғлиқ чекловлар белгиланган. Жумладан:
– ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фуқаровий қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно), совуқ қуролни ҳамда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни олиб юриш;
– митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда, кўнгилочар ва ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган, алкоголли маҳсулотлар реализация қилинадиган жойларда, таълим, тиббиёт муассасаларида ҳамда қурол олиб юриш тақиқланган бошқа жамоат жойларида бўлган вақтда, шунингдек алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда фуқаровий қуролни олиб юриш;
– жамоат жойларида, шу жумладан шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда қуролни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш;
– касбий ёки спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни (бейсбол биталарини (чиллакларини), софтбол ўйини учун биталарни (чиллакларни), пичоқларни, шу жумладан терини ажратиб оладиган (шилиб оладиган) пичоқларни ҳамда сопол, пластмасса ва бошқа нометалл материаллардан ясалган пичоқларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш.

loading...