“Ғаройиб ҳодисалар изидан”: ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ… (ёхуд арвоҳ кўриниш берди) (юраги заифлар ўқимасин)

0

 

Бу воқеа 1994 йили бўлиб ўтганди. Мен ўшанда заводнинг механика цехида ишлардим. Бир куни директор олдига чақириб қолди. Цех бошлиғини поезд уриб кетганмиш. Айтишича, танаси бир неча бўлакларга бўлиниб кетибди.

Менга цехни бошқаришни топширди…

Шу кўйи орадан бир ҳафта ўтди. Қиш эди. Бир куни қор жуда қалин ёғди. Эрталаб ишчилар шунинг дастидан ишга кечикишди. Мен эса, эрта тонгдаёқ цехни айланиб юрардим. Бир маҳал юзимга совуқ шамол урилгандек бўлди.

“Биронта ойна очиқ қолган шекилли.” — деб ўйладим ва деразалар томон юрдим. Шу пайт ўзимдан 15-20 метрлар наридаги манзарага кўзим тушди-ю…

Бу даҳшат эди. Нега деганда, рўпарамда поезд тагида қолиб ўлган цех бошлиғимиз орқа ўгириб турарди. Бошида кепка, қўллари чўнтагида. Уни кузата бошладим. Бошлиқ станокларни оралаб нарироққа ўтди-да, бирдан ғойиб бўлди.

Бошим ғувиллади. Нима қилишни билмай бошим қотди…

Эртасига ҳам мажлисга уни кўриб қоларман деган ниятда кирдим. Афсуски, бошлиқ кўринмади.

Ўшандан бери ҳар гал станокларни оралаб юрганимда тез-тез ортимга қараб қўяман. Йўқ, бошқа кўрмадим бошлиқни. Фақат бир нарсани тушуниб етдим. Ҳаёт ҳеч қачон тугамас экан.

А. Н. НИКОНОВ

Русчадан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

 

 

 

loading...