Йўналишдаги автобус тўхтатилишини талаб қилган аёл қўлидаги болани эшик орқали ташқарига ирғитмоқчи бўлибди…

0

 

Куни кеча Тошкент шаҳридаги №99- йўналишда ҳаракатланаётган автобусда аёл киши қўлида боласи билан ҳайдовчидан тақиқланган жойда автобусни тўхтатишни талаб қилгани ҳақида хабар бергандик. Ҳайдовчи қулоқ солмагач, автобус эшигини уриб синдирганди. Бугун ўша автобус ҳайдовчиси воқеани янада кенгроқ кўринишда гапириб берди.

— Мен аёлга у ерда тўхташ мумкин эмаслигини айтганимдан кейин, — деди ҳайдовчи. — Аёл мени ҳақорат қилишга тушди. Бу ҳаракати билан мени чалғитишга уринди. Сўнгра оёғи билан автобус эшигини уриб синдириб, эшик орқали қўлидаги чақалоғини кўчага ирғитиб, орқасидан ўзи ҳам сакрамоқчи бўлди…

Яна бир бор эслатиб ўтамизки, «Тошшаҳартрнасхизмат» компанияси бу воқеа ҳақида тегишли ташкилотларга хабар берилганини айтиб ўтган.