Милиция ходимлари Атамбаевнинг қариндошиникидан катта миқдорда пул топишди…

0

 

Шу йил 8 августдан 9 августга ўтар кечаси милиция тезкор гуруҳи ходимлари Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Сейит Атамбаевнинг қайнотасиникида тинтув ўтказиб, катта миқдорда пул беркитилганига гувоҳ бўлишди. Айтишларича, бу пулни Атамбаевлар кичиги сақлаб қўйишлари учун қолдириб кетган экан.

Статистик маълумотда айтиладики, катта сумкага жойланган пуллар миқдори 170 000 сомга тенг бўлган. Бундан ташқари, алоҳида қоғозга одамлар рўйхати, телефон рақамлари, умумий харажатлар миқдори ёзиб қўйилган эди.

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, бу пулларнинг маълум қисми митинглар ва оммавий тартибсизликлар ташкил этиш мақсадларига сарфланган эмиш.

loading...