Қозоғистонлик аёл эгизакларини икки ярим ой фарқ билан дунёга келтирди…

0

 

Қозоғистоннинг Уральск шаҳрида яшовчи 29 ёшли Лилия Коновалова ўғил ва қиз эгизакларини икки ярим ой фарқ билан дунёга келтирди. Қизи 25 ҳафтада туғилди, орадан 2 ой 16 кун ўтиб ўғил эгизак дунёга келди. Қизалоқнинг вазни 850 грамм, бўйи 42 сантиметр, ўғилнинг вазни 2, 9 килограмм, бўйи 50 сантиметрга тенг бўлди.

Врачларнинг айтишича, бундай ҳолатлар тиббиётда жуда кам учраркан. Бу аёл организмидаги салбий жиҳатлардан бири туфайли содир бўларкан. Агар дунё бўйича ҳисоблайдиган бўлсак, 50 миллионтадан фақат 1 та худди шунга ўхшаш жараён кузатиларкан.

Ҳозир она ҳам, эгизаклар ҳам ўзларини жуда яхши ҳис этишмоқда.