Украина собиқ президентини мамлакатдан 8 млд доллар пулни олиб чиқиб кетганликда айблашди…

0

 

Украина собиқ президенти Петр Порошенкога нисбатан куни кеча 14- жиноий иш очилди. Бу сафар собиқ президентни фаолияти давомида 8 миллиард доллар пул олиб чиқиб кетганликда айблашмоқда. Шу ҳақда келиб чиқиши украиналик, айни пайтда Америкада яшовчи миллиардер Сэм Кислин маълум қилган.

Унинг айтишича, «Центрэнерго» компаниясининг ўзи орқали 800 миллион доллар олиб чиқиб кетилган. Қолган пуллар ҳам турли компания, банклар орқали четга олиб чиқиб кейинчалик нақдлаштирилган.

— Порошенко ва прокурор Юрий Луценко ғирт коррупциячи, — деди Кислин. — Улар ҳеч қачон халқни ўйламаган ва ўйламайди ҳам. Иккови ҳам фақат ўз нафсини, чўнтагини қаппайтиришни ўйлаб кун кўрадиганлар хилидан.

Кислин яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, керак бўлса, тергов жараёнида яқиндан ёрдам беришга тайёр экан.