ҲАММАБОП ТЕСТ: «АСАБИЙЛИК СИЗНИ ТАЪҚИБ ЭТАДИМИ?»

0

 

Ҳаётнинг ўзи асабийликлардан иборат. Айнан шу туфайли турли касалликларга чалиниш ҳам ҳеч гап эмас. Агар инсон ўз саломатлигини асрашни чин дилдан хоҳласа, асаббузарликлардан қочиши лозим. Хўш, сизнинг асабларингиз қай даражада? Қуйидаги тест ёрдамида аниқлаб олинг.

1. Сиз учун кимдандир ёрдам сўраб мурожаат этиш қийин кечадими?

А) Ҳа, доим (3 балл)

Б) Тез-тез шундай бўлиб туради (2 балл)

В) Баъзан (0 балл)

Г) Ҳеч қачон (0 балл)

2. Кўнгилсизлик юз берса, узоқ вақт асабийлашиб юрасизми?

А) Ҳа (5 балл)

Б) Гоҳида (2 балл)

В) Камдан-кам (0 балл)

Г) Ҳеч қачон (0 балл)

3. Бўш вақтингизда ҳам муаммолар ҳақида бош қотирасизми?

А) Ҳамиша (5 балл)

Б) Тез-тез бўлиб туради (4 балл)

В) Баъзида (2 балл)

Г) Деярли ҳеч қачон (0 балл)

4. Кимдир қайсидир ишни эплай олмаётган бўлса, сизда унинг ўрнига шу ишни бажариш истаги туғиладими?

А) Ҳа (5 балл)

Б) Тез-тез шунақаси ҳам бўлиб туради (4 балл)

В) Баъзан (2 балл)

Г) Ҳеч қачон (0 балл)

5. Сизга бирор нимани ипидан-игнасигача тушунтираётган бўлишса, охиригача сабр билан тинглай оласизми?

А) Ҳа (4 балл)

Б) Бўлиб туради (3 балл)

В) Вазиятга боғлиқ (2 балл)

Г) Камдан-кам ҳолларда (1 балл)

Д) Йўқ (0 балл)

6. Кечқурун ўзингизни тартибга келтириб олиш учун қанча вақт ажратасиз?

А) Уч соатдан кўп (0 балл)

Б) 1-3 соат атрофида (0 балл)

В) Бир соатдан кам (2 балл)

Г) Бир дақиқа ҳам ажратмайман (4 балл)

7. Сизни «Доимо шошиб юради» дея баҳолаш мумкинми?

А) Ҳа (5 балл)

Б) Ростдан ҳам шошиб юраман (4 балл)

В) Ҳамма қатори шошаман (1 балл)

Г) Керак вақтда шошаман (0 балл)

8. Суҳбат пайтида айтмоқчи бўлган гапингизни олдиндан топиб турадиганлар бўладими?

А) Ҳа (5 балл)

Б) Шундай ҳодисаларни тез-тез кузатаман (4 балл)

В) Бўлиб туради (3 балл)

Г) Камдан-кам (0 балл)

Д) Ҳеч қачон (0 балл)

9. Сизга одамлар қачон қараса, зерикарли ва бўлмағур нарсалар ҳақида гапирадигандек туюладими?

А) Ҳа (5 балл)

Б) Тез-тез бўлиб туради (4 балл)

В) Гоҳида (1 балл)

Г) Деярли ҳеч қачон (0 балл)

10. Мазали таомдан юз ўгириш сизга қийин кечадими?

А) Ҳа (3 балл)

Б) Тез-тез (2 балл)

В) Баъзида (0 балл)

Г) Ҳеч қачон (0 балл)

 

НАТИЖАЛАР:

 

32 дан 44 баллгача.

Сизни асаббузарлик таъқиб этиш хавфи бор. Қон босимингизни ўлчатинг ва қон таркибидаги холестерин миқдорини текширтиринг. Ҳаётингизда албатта бурилиш ясашга уриниб кўринг.

17 дан 31 баллгача.

Ҳозирча сизда бундай хавф йўқ. Лекин асаббузарликлардан қочишда хотиржамликка эътибор қилинг. Барча ҳаяжонларни қалбингиздан ҳайданг.

17 баллгача.

Сиз ўзингиз хоҳлаган вақтда хотиржам яшай оласиз. Ҳар қандай асаббузарликлардан силлиққина қочасиз ва ақл билан иш тутган ҳолда суҳбатдошни ҳам танлай биласиз. Бўлар-бўлмас нарсаларга эътибор бериб ўтиришни ўзингизга эп кўрмайсиз.

0 балл.

Агар жавобларни чин юракдан белгилаган бўлсангиз, билингки, сиз учун энг катта хавф — ўта хотиржам, беғамлигингиз. Тан олинг, бу нарсадан ўзингиз ҳам зерикиб кетгансиз.