«Қонундаги ўғри» титулидан воз кечган Олег Мухаметшинни жиноят оламида қандай жазо кутади?..

0

 

Маълумки, яқинда қозонлик 59 ёшли «қонундаги ўғри» Олег Мухаметшин (лақаби «Муха Люберецкий») хотини билан дам олишга учиб кетиш арафасида Москва шаҳрида қўлга олинди. Аммо полиция маҳкамасига олиб келингач, у аслида «қонундаги ўғри» эмаслигини расман баён қилди. Шунинг учун ҳам ўғрибошини қўйиб юборишди. Аммо шу биргина инкори учун жиноят оламида уни жиддий муаммолар кутиб турибди. Негаки, у жиноят олами вакиллари тарафидан берилган титулни инкор этди. Буни жиноятчилар, авторитетлар сотқинлик деб билади. Экспертлардан бирининг гапига қараганда, агар собиқ советлар даврида шундай титулдан воз кечса, ўғрибоши ўлимга маҳкум этиларди. Шубҳасиз, уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари эмас, жиноят олами вакилларининг ўзи ўлдириб юборарди. Ҳозир эса титулдан воз кечган ўғрибошининг жиноят оламидаги тутган ўрни, ҳурмати ҳисобга олинади. Шунга қарамай, ўғрибоши титулни ҳеч қачон қайтара олмайди. Қолаверса, уни то ўлгунга қадар сотқин сифатида қабул қилишади. Унга нафрат билан муносабатда бўлишади.