Украина президентига тегишли партия раҳбари маош камлигидан шикоят қилмоқда…

0

 

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг «Слуга народа» бошқарув партияси раҳбари Дмитрий Разумков Рададаги депутатларнинг маоши жуда камлигидан шикоят қилди.

Унинг айтишича, депутатлар 36-37 минг гривен миқдорида маош олади. Қўшимча мукофот пули билан маош 50 минг гривенга айланади. Лекин бу маош Олий Рада депутати бажарадиган иш учун жуда кам экан. Разумков мамлакат раҳбарлари Европа давлатларидан ўрнак олишлари тарафдори эканини ҳам яшириб ўтирмади. Европа давлатлари депутатлари катта миқдорда маош оларкан. Аммо Разумков улар оладиган маош миқдорига тўхталиб ўтирмади. Ўзи ҳақида айтдики, у бир ойда 50 минг гривен маош оларкан.

— Бироқ мен маошга қараб яшайдиган одам эмасман, — деди Разумков. — Менинг консалтинг компаниям, яъни, бизнесим бор. Бизнесни эса хотинимнинг номига расмийлаштирганман. У менинг ягона ва ишончли бизнес ҳамкорим ҳисобланади.

 

 

loading...