Бугундан банклар долларни 9200 сўмдан сота бошлади

0

 

19 август, яъни бугундан бошлаб Ўзбекистондаги банклар долларни 9200 сўмдан сотишни, 9100-9170 сўмдан сотиб олишни бошлади, деб хабар берди Spot. Охирги уч кунда ушбу валюта курси камида 100 сўмга қимматлашди.

Биржада ҳам доллар ўсиб боряпти. Ўзбекистон валюта биржасидаги 16 август кунги савдо якунларига кўра доллар 9084 сўмдан баҳоланди. Бу 15 августдагига нисбатан 23 сўм кўпдир. Савдо ҳажми 123 млн. долларга етган.