Кубанда бензин ташувчи машина «ВАЗ-2108» автомобили билан тўқнашиб кетди. Икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди…

0

 

Шу йил 5 август куни Кубандаги Тамань-Веселовка автомобил йўлининг 7- километрида бензин ташувчи машина енгил автомобил билан тўқнашиб кетган. Оқибатда олти нафар ўзбекистонлик муҳожир жабр кўрди. Уларнинг икки нафари жароҳат оғирлиги сабабли оламдан ўтди. Айтишларича, автоҳалокат содир бўлишида бензин ташувчи машинанинг ҳайдовчиси айбдор экан.

Ҳалок бўлганларнинг бири енгил автомобилнинг 25 ёшли ҳайдовчиси ва иккинчиси 45 ёшли йўловчи эканлиги аниқланди.