Нега сўнгги кунларда доллар курси сезиларли ўсди?

0

Марказий банк таҳлилларига кўра, курс ўсишига таъсир кўрсатган омиллардан бири — 1 октябрдан кўплаб божхона имтиёзларнинг бекор қилиниши. Айнан бекор қилинаётган божхона имтиёзларига эга хўжалик субъектларининг валюта бозоридаги фаоллиги (фаол равишда валюта сотиб олиши) курсга таъсир қилган.

Қўшимча қилишларича, 2017 йили валюта либерализацияси эълон қилинганидан кейин аҳолидан 3,5 млрд доллар миқдорида валюта сотиб олинган. Бу сўм курсининг мустаҳкамланишига (2018 йили курснинг 7800—7900 сўмлик коридор орасида юришига) таъсир қилган. Ҳозирга келиб ўша 3,5 млрднинг таъсири камайган.