Россияда автобусда ЙТҲга учраганларга ёрдам берган 20 ёшли ўзбекистонлик мукофотланди

0

Россиянинг Перм ўлкасида автобусда ЙТҲга учраганларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган ватандошимиз, Данил Йўлдошев мукофотланди.

Бугун ўлка губернатори Максим Решетников унга миннатдорчилик хати йўллаган. Шунингдек унга бокс қўлқопи совға қилган. Чунки Данил етти йилдан бери бокс билан шуғулланади. Губернатор Данилга миннатдорчилик билдириш билан бирга Россия фуқаролигини олишда ҳам кўмаклашишга ваъда берди.

Данил Йўлдошев – Тошкентда туғилган. У 7 йилдан бери бувиси билан Пермда яшайди. Данил у ерда маткаб ва соҳавий технологиялар техникомини тамомлаган.

loading...