22 август куни ҳам тест натижалари эълон қилинмади!

0

Демак, 22 август куни ҳам тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинмади. 15 августда тест синовлари тўлиқ якунлангани айтилганди. Қонунчиликка кўра, 1 ҳафта ичида жавоблар эълон қилиниши керак эди. Аммо бундай бўлмади.

Президент қароридаги гаплар нима бўлди энди, шунчаки қоғозларда қолиб кетдими? Кўникиб ҳам қолдикку бунга…

Майли, шунча кутганни бири, қирқига чидаб, қирқ бирига чидамаслик ҳам нотўғри. Абитуриентлар яна сабр қилишда давом этишади, бошқа на илож.

Худо хоҳласа, мандат эртага эълон қилинади. Балки эртадан кейиндир… Балки индин кунидир… Балки… Билмадим, билмадим. Аниқ бирор нарса дейишга тилим ожиз.