Нукусда икки қаватли бино ёниб кетди

0

Кеча 22 август куни  соат 19:55да Нукус шаҳар «Ерназар Алакўз» кўчасида жойлашган “Симурк-Торт Нукус” МЧЖ га тегишли бўлган икки қаватли бино ёниб кетган. Бу ҳақда KRuz.uz’га Корақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Унда айтилишича, бинонинг  биринчи қавати озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга мўлжалланган бўлиб, иккинчи қавати умумий овқатланиш жойи (кафе)нинг 150 м2 том бостирмаси ёнган. Ёнғинга экипажлар соат 20:03да етиб бориб, 20:33да ўраб олинди ва соат 20:55да ёнғин ўчирилган. Ёнғиннинг сабаби ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасдан, бинога совитиш тизимини ўрнатиш максадида пайвандлаш ишлари олиб борилган ва натижада электр симларига кучли юкланиш тушиб, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин келтирган зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ЁУКВТБГ, Ёнғин техник лабораторияси ва Нукус шаҳри ЁХБ бошлиқлари чиққан. Ёнғинга 5 та ўт ўчириш экипажлари жалб этилган.

loading...