Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевга нисбатан ватанида 40 та жиноий иш қўзғатилган…

0

 

Албатта 40 та жиноий иш нафақат Акаев, балки унинг оиласи ва қариндошларини ҳам ўз ичига олган.

Қирғизистон бош прокуратурасидагиларнинг гапига кўра, Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаев, унинг оиласи ва яқин танишлари, дўстларига нисбатан 2005 йилдан бери қўзғатилган жиноий ишлар сони ҳақиқатан 40 тага етган.

Масалан, «Мээрим» хайрия жамғармасини бошқарган Майрам Акаева, бундан ташқари, Айдар Акаев, Адил Тойгонбоевлар жамғарма соясида давлатга миллионлаб сом зарар етказган. Аниқроғи, яширин йўллар билан давлатга тегишли пулларни ўзлаштирган.

Юқорида номи айтиб ўтилган хайрия жамғармаси собиқ президентнинг рафиқаси Майрам Акаева етакчилигида фаолият юритган. Шу жамғарма доирасида 30 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Акаева хоним давлатга жами 64 миллион сом миқдорида зарар етказган. Ҳозиргача жамғарма балансида бўлган ўнлаб бинолар ва бошқа жиҳозлар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Асқар Акаевнинг собиқ куёви Адил Тойгонбоев сиртдан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У фирибгарликда, солиқдан қочганликда айбланган ва мол-мулки мусодара қилинган. Бундан ташқари, суд Адилдан «Манас» Халқаро аэропортига 10 миллион доллар пул ундириб берилиши ҳақида ҳам ҳукм эълон қилган.

Собиқ президентнинг ўғли Айдар Акаевга нисбатан 4 та жиноий иш қўзғатилган. У давлатга етказган зарар 3 миллион долларни ташкил этибди.

Қирғизистон бош прокуратураси вакилларининг айтишига қараганда, собиқ президент Асқар Акаев ватанга қайтган куниёқ қўлга олинади.

 

 

loading...