Қозоғистонлик боксчини нокаут қилган Жалолов рақибига ёрдам бериб юборди (+видео)

0

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг +91 кг.гача боксчилар ўртасидаги финалда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Айболди Дауренулини илк раундаёқ нокаутга учратиб, олтин медални қўлга киритгани ҳақида маълум қилгандик.

Ҳакам жангни тугатганидан кейин Айболди Дауренули ўрнидан базўр туриб, ўз бурчаги томон йўл олганида Жалолов унга кўмаклашиб юборди ва ринг атрофидаги кузатувчиларнинг эътиборига сазовор бўлди.

loading...