Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 25 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

25 августни фаолликда ўтказасиз. Кун давомида дам олиш ёки хизмат юзасидан сафарга чиқишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар бадавлат одамлар билан танишишга тўғри келса, бу имкониятни қўлдан чиқариб юборманг. Бир кун керак бўлиб қолиши мумкин. Улар билан гаплашганда, бор билимларингиз ва тажрибани ишга солингки, янги бадавлат танишингиз ҳайратдан лол қолсин. Кечқурун суюкли инсонингиз билан қайсидир масалада режа тузишингиз мумкин.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун куннинг биринчи ярмида эски қадрдонлар билан учрашишингиз кутилади. Машшоқларни, актёрларни ва адабиётшуносларни кун давомида сўнгсиз муваффақиятлар кутиб қолади. Мухлислар қаршисида обрўйингиз ошади. Аммо фақат моддий манфаат ҳақида ўйлашдан тийилинг. Кечқурун қайсидир оммавий тадбирда иштирок этишингиз, керак бўлса, бошловчилик қилишингиз кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

25 августда ҳеч кимда йўқ истеъдодингиз юзага чиқиб, сизни янада машҳур қилиши мумкин. Бунга осонликча эришишингиз айниқса аҳамиятлидир. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қалтис қадамлар ташлаб қўйишдан сақланинг. Агар янги лойиҳага пул тиксангиз, арзимас даромад билангина чекланасиз. Шунинг учун пул тикишдан олдин яхшилаб ўйлаб олинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугун миянгиз янги ғоялар билан тўлади. Барчага аслида қандай истеъдод эгаси эканингизни кўрсатиб қўясиз. Ижтимоий ва тижорат соҳасига бағишлаб ташкил этиладиган тадбирлар хайрли кечади. Бу тадбирлар давомида сиз бир-биридан ажойиб инсонлар билан танишасиз. Ишонинг, улар сизни бир умр ҳаётга, яшашга илҳомлантириб туриш хусусиятига эга. Шахсий автомобилда йўлга чиқманг, жароҳат олишингиз хавфи бор.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

25 август куни ниҳоят молиявий соҳадаги омад қандай эканини қалбан ҳис эта бошлайсиз. Қўлингизга келиб тегадиган катта миқдордаги пул сизни еттинчи осмонларга олиб чиқиб қўяди. Афсуски, амалга оширадиган харидларингиз муваффақиятли кечмайди. Сиз сотиб олган буюмлар қиммат ва сифатсиз бўлиб чиқади. Қариндошлар билан ҳам муносабатларда муаммо юзага келиши мумкин.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугунги кун паризод буржи остида таваллуд топганларга кўплаб сюрпризларни ҳадя этади. Сюрприз эрталаб қариндошлардан бири тарафидан ҳадя этилади. Моддий аҳволингизда эса муаммо мавжуд. Пулингиз кам қолган. Даромад кам. Аммо бир нарса аниқки, оч қолиб кетмайсиз. Рўзғордаги тўсиқларни бир зарб билан очиб кета оласиз. Бу масалада муаммо бўлмайди. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, муолажаларни унутиб қўйманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

25 августда айримлар болага айланиб қолишни орзулай бошлашади. Бахтга қарши буни ҳамма орзулайди. Бироқ болаликни, ўтмишни ортга қайтариб бўлмайди. Бундан ташқари, сиз ишдан, муаммолардан ниҳоятда чарчаганингизни ҳис эта бошлайсиз. Оиласизлар бугун куннинг иккинчи ярмида орзусидаги инсонни учратиши мумкин. Романтик танишув сизга бахт қасрига олиб борадиган ёрқин йўлларни очиб беради. Кечқурун шовқинли давралардан қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугунги кунингиз стандартлардан нари чекиниши мумкин. Шу сабабли муаммоларни осон йўл билан бартараф этишга умид боғламанг. Аксинча, эрталабданоқ муаммо дегани бошингизга баравар ёғилиб, ҳатто бир пиёла чой ичишга вақт топа олмай қолишингиз ҳеч гап эмас. Ёлғиз бўлсангиз, иш бажариш асносида сиз билан бирга тер тўкаётган инсонга нисбатан бефарқ эмаслигингизни тушуниб етасиз. Бунга қалбингиз белги беради. Азартли ўйинлардан қочинг. Қопқонга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

25 август куни мушкулотларни тўлиқ енгиб ўтиш учун яқин дўстларни ёрдамга чақиринг. Ёлғизликда кўзланган маррага етиб бора олмайсиз. Сизга бугун биринчи навбатда руҳий мадад керак бўлади. Харидларни амалга оширишни бугунча ёддан чиқара туринг. Бу сизни инқирозга юз туттиради. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлаш масаласида қайғурсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Айниқса, тўғри овқатланиш сизга жуда зарур.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун уйқудан уйғонганингиздан кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Бу ишга ҳам, шахсий ҳаётга ҳам ижобий таъсир этмай қолмайди. Фақат оилада етакчиликка даъво қилманг. Беҳуда кайфиятингизни бузганингиз қолади. Кечки пайт дўстлардан бириникига меҳмон сифатида ташриф буюришингиз кутилади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

25 августда табиатингизга хос етакчиликка мойиллик кучли кела бошлашига гувоҳ бўласиз. Лекин бу билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Жуфтингиздан керагидан ортиқ нарсани талаб қилманг. Орангизда жанжал юзага келиши мумкин. Эмоцияни назоратда тутинг. Баъзилар кечқурун сафарга отланиши, сафар давомида нимадир бўлиб катта жаримага тушиши эҳтимолга яқин.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Рўзғорда қатъият билан кескин қарорлар чиқаринг. Бир ишни бошлашдан олдин эринмасдан ўрганиб чиқинг. Тадбиркорлар учун иш юзасидан бошланадиган музокаралар омадли кечади. Пулингиз йўқ эмас. Бемалол ўзингизга керакли буюмларни харид қилсангиз бўлади. Кечқурун мўмай даромад келадиган қўшимча иш топишингиз талаб этилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади