Тошкентда автоҳалокат содир бўлди. 8 киши жабр кўрди…

0

 

Шу йил 24 август куни Тошкент шаҳар Сирғали туманида «Isuzu» автобуси ағдарилиб кетди. Айтишларича, 57 ёшли ҳайдовчи кутилмаганда бошқарувни йўқотган. Автоҳалокат туманнинг Хонободтепа кўчасида, «Лайло» ресторани ёнида содир бўлди. Оқибатда 4 яшар қизалоқ ва 59 ёшли аёл жиддий жароҳат билан касалхонага олиб кетилди. Яна олти йўловчига енгил тан жароҳати етган экан. Уларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу факт бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

loading...