Америкалик аёлнинг қулоғидан врачлар ўта заҳарли ўргимчакни олиб ташлашди…

0

 

Американинг Канзас-Сити шаҳрида яшовчи Сюзи Торрес исмли аёл кейинги пайтларда қулоғидан кўп шикоят қила бошлаганди. Ўзининг айтишича, қулоғига сув йиғилиб қолгандек туюлавераркан. Охири врачга мурожаат этишга мажбур бўлибди. Врач эса текшириб кўрди-ю, даҳшатдан қотиб қолди. Чунки аёлнинг қулоғида дунёдаги ўта заҳарли жигарранг-яккамохов ўргимчаги кириб олган экан. Врач дарҳол ҳамкасбларини чақирди ва биргаликда ўргимчакни олиб ташлашди.

Жигарранг-яккамохов ўргимчаги ҳақиқатан дунёдаги ўта заҳарли ўргимчакларнинг бири ҳисобланиб, асосан Америка қитъасида истиқомат қилади. Агар у чақса, одамнинг бадани қичий бошлайди. Одам ўта асабий бўлиб қолади. Танасида чидаб бўлмас даражада оғриқ туяди. Ўз вақтида чора кўрилмаса, ўлимга олиб боради. Демак, ўргимчак америкалик аёлнинг қулоғига кириб анча вақт яшашига қарамай, уни чақмабди.

Астағфирилло!!!

 

 

 

loading...