Индонезиялик эркак икки қиз билан учрашиб юрарди. Бирини ранжитмаслик учун икковига ҳам баравар уйланди…

0

 

Индонезиянинг Ғарбий Калимантан вилоятида истиқомат қилувчи исми-шарифи маълум қилинмаган йигит бирдан икки қиз билан учрашиб юрарди. Бирови ранжиб қолмаслиги учун иккаласига ҳам баравар уйланди. Индонезиядаги одатга кўра, икки келин учун йигит 10 минг Индонезия рупийси миқдорида қалин пули тўлади.

Бу мамлакатда кўп хотинлиликка расман рухсат берилган. Қонун фақат бир нарсани талаб қилади. Эркак иккинчи хотинга уйланиш учун биринчисидан рухсат олиши керак.

2017 йили Нигерияда 93 ёшли имом оламдан ўтди. Унинг жами 130 та хотини, улардан 203 та боласи бор эди.