Газ тармоғидан ўғринча фойдаланган корхона

0

Инсон нафсига қул бўлишдан тўхтамас экан, унинг қинғирликлари, яқинлари ва жамиятга зарари тугамас экан…

Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими ходимлари томонидан Миробод тумани, Қўйлиқ 4-мавзесида жойлашган уйларни қуриш ва жиҳозлаш корхонасида ўтказилган текшириш жараёнида, мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари тўғрисида”ги Қарори талабларига зид равишда, табиий газ тармоғига техник лойиҳа ҳужжатларисиз, шартномасиз ва газ ҳисоблаш ускунасиз ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланган.

Оқибатда, давлат манфаатларига жами 9 млн 874 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги ҳисобланган ва олиб борилган терговга қадар текшириш жараёнида, ушбу моддий зарар тўлиқ ундирилган.

Шунга айтишса керак-да, бузоқнинг югургани сомонхонагача деб.

loading...