Тошкент шаҳрида йўналишли такси ағдарилиб кетди. Уч киши жиддий жабр кўрди…

0

 

Шу йил 27 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Зангиота туманида яшовчи 30 ёшли А. Ж. исмли эркак «Матиз» автомобилини бошқариб бораётиб светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган. Оқибатда «ГАЗ-322132» русумли йўналишли такси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув туфайли йўналишли такси йўл четига учиб чиқиб, ағдарилиб кетган. Автоҳалокат натижасида йўналишли такси ҳайдовчиси 36 ёшли Р. Ф., 40 яшар аёл ва унинг уч ёшли ўғилчаси жиддий жароҳат олиб касалхонага ётқизилди.

Ҳозирда ушбу автоҳалокат юзасидан терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

loading...