РОССИЯ ТАЛАБАЛАРИНИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ…

0

 

Шу ҳақда россиялик мутахассислардан бири Нурлан Киясов расман маълумот берди. Унинг айтишича, сунъий интиллект талабаларнинг дарслардаги фаоллиги, жамиятдаги иштироки, дарсга қатнаш соатлари ва шу кабиларни қатъий назоратда ушлайди. Университетлар раҳбарлари сунъий интеллект юборган электрон натижаларга қараб талабани ўқишдан ҳайдаш ёки аксинча тақдирлаш ҳақида хулоса ясашлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, талабани огоҳлантириш ёки керакли маслаҳатлар бериш ҳам сунъий интеллект берган натижаларга қараб амалга оширилади.

Тизимни тест синовларидан ўтказиш учун яқин орада бир нечта олий ўқув юрти танланади. 2021 йили сунъий интеллект мамлакатдаги барча ўқув юртларида фаолият юрита бошлайди.