Аёллар ҳақига адолатсизлик!

1

Таниқли ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев кеча эълон қилган хтин-қизлар Қўмитасига таклифида жуда ажойиб бир таклифни илгари сурибди! Ҳозирда бу кўпчилик аёлларни қийнаётган масала.

— Давлат боғчаларида болаларни қабул қилиш ёшини 2 ёшгача тушириш керак.

Бу ҳақида аввал ҳам ёзганман. Aниқроғи бева аёлнинг зорланиб ёзган мактубини эълон қилгандим.

Бола пули 2 ёшгача берилишини билиб олдик. Aммо аёлларда яна шундай ҳуқуқ бор, агар истаса боласи 3 ёшга тўлгунгача ўз ҳисобидан таътил олиши мумкин. Бу мажбурий эмас, ихтиёрий.

3-йилдаги таътилни одатда ўзига тўқ аёллар олади. Чунки 1 йил ойлик олмасдан бола тарбияси билан шуғулланиш осон эмас.

Лекин фарзанди 2 ёшга тўлиши билан ишга чиқмоқчи бўлган аёлларнинг анчадан буён боши қотган. Улар боласини кимга қолдиради? Оиласида қаровчи бўлмаса, улар олдида қандай ечим бор? Давлат боғчалари 3 ёшдан олади, хусусий боғчалар эса жуда қиммат. Қорнини тўйдирсинми, боғчага пул тўласинми? Ёки боласи 3 ёшга тўлишини кутиб, ишга чиқмай, уйда ўтирсинми? Унда 1 йил уларни ким боқади?

Tаъкидлаш жоиз, илгари давлат боғчаларига 2 ёшдан олинарди. Лекин кейинчалик 3 ёшга кўтариб қўйишди. Aммо нима учун қарор қабул қилаётганда аёлларнинг манфаатлари инобатга олинмаган?

1 ТА ФИКР

  1. Bu masala nafaqat boquvchisini yo’qotgan yolg’iz onalarning muammosi balki bu hamma onalar uchun muammo bo’lib turgan masala. Shaxsan o’zim ham farzandim hali 3yoshga to’lmagani uchun uydaman. 2yoshu 3oylik bo’lgan qizim uchun shaxsiy bog’cha ayniqsa bizda Toshkent shahrida juda ham narxi balandlik qilmoqda. Yaqin tanishlar «amallab bo’lsa» ham joylashtirishni taklif qilishadi. Ammo o’zim pedagog bo’la turib bunday noto’g’ri ish qilolmayman. Masalan shaxsan o’zimni misol qilsam, Ishga chiqsam oz bo’lsada turmush o’rtog’imga moddiy jihatdan ko’maklashsam ijara uyda emas, balki shaxsiy uyimizga oz bo’lsada tezroq ega bo’lar edik. Ushbu masalani qayta ko’rib chiqishsa nur ustiga a’lo nur bo’lar edi. Bu masala menga o’xshagan juda ko’p ayollar uchun muhim.

Comments are closed.