Тошкентда баландлиги 266,5 метр бўлган 51 қаватли осмонўпар бино қурилади

0

«Murad buildings» va «O`zguven» томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, 2019 йилнинг 14 сенябридан “Tashkent city” ҳудудида “Nest one” номли Ўзбекистондаги энг баланд ва кўп функцияли бино қурилиши бошланади.

Ушбу иншоотда турар жойлар, офислар, ресторанлар, конференция заллари, кўнгилочар масканлар, кинотеатр, бассейн, кутубхона, коворкинг маркази ва спорт хоналари бўлади. “Шаҳар бўйлаб майдони 3000 кв.метрли хонадонлар” деган ёзувли билбордларни кўпчилик кўргани аниқ.
Мазкур бинода айни шундай хонадонлар бўлади. Иншоот учун 1,5 гектар ҳудуд ажратилган ва қурилиш ишлари 2021 йилнинг декабрига якунланиши режалаштирилган. Бунёдкорларнинг сўзларига кўра, бинода 5 юлдузли меҳмонхона даражасидаги қулайликлар яратилади.

loading...