«Қўқон ёғ-мой» ва «Фарғона ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилди…

0

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этди.

Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти давлат акциялари 2019 йил 9 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади.

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 51,0 фоиз, савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 710 170 (етти юз ўн минг бир юз етмиш) дона оддий акция. Бир дона акциянинг номинал қиймати – 3 970 (уч минг тўққиз юз етмиш) сўм, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 69 969,82 (олтмиш тўққиз минг тўққиз юз олтмиш тўққиз сўм саксон икки тийин) сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи – 49 690 467 069 (қирқ тўққиз миллиард олти юз тўқсон миллион тўрт юз олтмиш етти минг олтмиш тўққиз) сўм, эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 5 528 185 300 (беш миллиард беш юз йигирма саккиз миллион бир юз саксон беш минг уч юз) сўм.

Шунингдек, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти давлат акциялари 2019 йил 9 октябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади.

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи – 84,5 фоиз, савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 3 095 500 (уч миллион тўқсон беш минг беш юз) дона оддий ва 1 504 (бир минг беш юзи тўрт) дона имтиёзли акция. Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4 895 (тўрт минг саккиз юз тўқсон беш) сўм, бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 31 198,93 (ўттиз бир минг бир юз тўқсон саккиз сўм тўқсон уч тийин) сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 96 623 211 005,72 (тўқсон олти миллиард олти юз йигирма уч миллион икки юз ўн бир минг беш сўм етмиш икки тийин) сўм, эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 17 951 002 000 (ўн етти  миллиард тўққиз юз эллик бир миллион икки минг) сўм.

Бундан олдин, “Урганч ёғ-мой” ва “Учқўрғон ёғ-мой”даги давлат улуши сотувга қўйилганди.

kun.uz