КУН ҲАНГОМАСИ…

0

 

 

* * *

 

Беш яшар болакай отасидан сўради:

— Дада, сиз қуёндан қўрқасизми?

— Йўқ, албатта. Бу гапни қаердан олдинг?

— Унда нега овга кетаётиб ҳар сафар ўзингиз билан милтиқ, ит олволасиз?

 

* * *

 

Боғчага қатнаб, мактабга чиқиш арафасидаги қизалоққа онаси тушунтиряпти:

— Боғчада фақат ўйнардинг, қизим. Лекин мактабда меҳнат қилишинг керак бўлади.

— Меҳнат? Ойижон, унда ўша мактабга ярим ставкага ишга кириб, қолган вақтимни боғчада ўтказаверсам бўлмайдими?

 

* * *

 

Олий ўқув юртига кириш учун имтиҳон кетяпти. Имтиҳон олувчи абитуриентдан сўради:

— Хўш, нега энди айнан муаллимлик касбини танладингиз? Бош сабабини айтинг-чи!

— Бош сабаби июн, июль, августь.

 

* * *

 

Муаллима 1- синф ўқувчиларига бўлишни ўргатяпти. Доскага 2: 2 рақамини ёзди-да, сўради:

— Болалар, бу нимани англатади?

Орқа партада ўтирган бир ўқувчи бор овозда бақирди:

— Дурангни!

 

* * *

 

Она қизига деди:

— Мендан ибрат ол! Мана, 20 йил бўлди турмушга чиққанимга. Ҳалиям фақат бир кишини севаман.

— Ҳа-а, тасаввур қиламан. Дадам билиб қолса, катта жанжал бўлади-да, ойи!

 

* * *

 

— Азизим, мени севасизми?

— Нима десам экан? Ҳа, севаман.

— Ўша «Нима десам экан»сиз айтинг.

— Яхши, севаман.

— «Яхши»сиз айтинг. Йўқ, яхшиси, «Сени жонимдан ортиқ севаман» денг.

— Сени жонимдан ортиқ севаман.

— Алдаяпсиз.

— Алдамаяпман. Чунки сенга уйланганимдан бери мана шу жонни кўришга кўзим йўқ.

 

* * *

 

Пиёниста Карл Маркснинг портрети ёнида турганча юзини сийпалаб деди:

— Қизиқ! Эрталаб соқол олгандим шекилли?!.

 

* * *

 

Урғочи мушук эркак мушукка деди:

— Кел, беркинмачоқ ўйнаймиз! Топсанг сеникиман, тополмасанг, ҳов анави шкаф ичида бўламан.

 

* * *

 

Ит (боксер) балконда турган овчаркани кўриб деди:

— Юр, бирга сайр қиламиз!

— Иложим йўқ. Мени қамаб кетишган.

— Сен балкондан пастга сакра!

— Ҳо, башарам сеникига ўхшаб қолсинми?!.

 

* * *

 

— Ўғлим, деразадан қара-чи, даданг пивохонадан келаяптимикан?

— Ҳа, келаяпти!

— Йўлнинг қайси томонида келаяпти?

— Иккала томонида ҳам.

 

* * *

 

Бешинчи синф ўқувчисидан сўрашди:

— Бўривой, кимни кўпроқ яхши кўрасан? Укангними, опангними?

— Укамни. У кундалигимни ахлат идишга ташлаб юборган.

 

* * *

 

Икки болакай болалар боғчасида суҳбатлашаяпти:

— Мен жуда қўрқиб кетаяпман.

— Нега?

— Дадам янги машина сотиб олганда, эскисини сотиб юборганди.

— Шунга қўрқаяпсанми?

— Йўқ, менга айтишдики, ойим яқинда янги ўғил сотиб олмоқчи эмиш.

 

* * *

 

Муаллима бешинчи синф ўқувчиларининг бирини турғазиб сўради:

— Ҳайратга соладиган тасодиф ҳақида бирор мисол айта оласанми?

— Ҳа, айтишларича, дадам билан ойимнинг тўйи бир кунда бўлган экан.